Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак
2026-09-07 09:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Ҳисоб-китоб ходимга:
- охиригача олинмаган иш ҳақини;
- ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
- агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олади.
Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган куни амалга оширилади.
Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаган бўлса, тегишли суммалар ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида ходим томонидан талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тўланиши керак.
