Ўзбекистонда ипакчилик соҳасида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди
2026-09-03 14:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида АҚШ Меҳнат вазирлиги вакиллари иштирокида Ўзбекистонда ипакчилик соҳасида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан онлайн тақдимот ўтказилди.
Тақдимот давомида Ўзбекистонда ипакчилик тармоғини ривожлантириш, соҳада меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича кўрилаётган чоралар ҳамда эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси томонидан ипакчилик тармоғида амалга оширилаётган ишлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар, Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан эса жамоатчилик назорати ва мониторинг натижалари тақдим этилди.
Мулоқот якунида Ўзбекистонда ипакчилик соҳасида муносиб меҳнат тамойилларини таъминлаш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.


