ТАНЛОВ ЭЪЛОНИ
2026-08-26 15:00:00 / Вазирлик янгиликлари
“Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази” МЧЖ Фарғона вилояти, Қува тумани, Пахтаобод маҳалласи ҳудудида жойлашган 7,89 гектар очиқ майдонда иссиқхона шароитида атиргул ғунчасини етиштириш лойиҳаси доирасида юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ходимларга консалтинг, маслаҳат ва ўқув-тренинг хизматларини кўрсатиш бўйича танлов эълон қилади.
Танловнинг мақсади
Танловнинг асосий мақсади атиргулчилик йўналишида фаолият юритувчи раҳбар ва мутахассисларни атиргул ғунчасини етиштиришнинг замонавий технологиялари, иссиқхона хўжалигини самарали бошқариш, суғориш ва фертигация тизимлари, иссиқхона микроиқлимини бошқариш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, маҳсулот сифати ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича ўқитиш ҳамда амалий кўникмаларини оширишдан иборат.
Танловда иштирок этиш талаблари
Танловда атиргул ғунчасини етиштириш, замонавий иссиқхона технологиялари, агротехнологик консалтинг, маслаҳат ва ўқув-тренинг хизматларини кўрсатиш соҳасида тегишли тажриба ва малакага эга бўлган маҳаллий ҳамда хорижий юридик шахслар иштирок этишлари мумкин.
Иштирокчилар танлов ҳужжатларида белгиланган квалификацион ва техник талабларга мувофиқ техник ва тижорат таклифларини белгиланган муддатда тақдим этишлари лозим.
Танлов иштирокчиларининг таклифлари техник, профессионал ва молиявий мезонлар асосида 100 баллик тизимда баҳоланади.
Танлов ғолиби танлов ҳужжатларида белгиланган талабларга тўлиқ жавоб берган ҳамда баҳолаш натижаларига кўра энг юқори умумий балл тўплаган иштирокчи орасидан аниқланади.
Таклифларни тақдим этиш муддати
2026 йил 4 сентябрь, соат 18:00 гача.
Танлов иштрок этиш учун ҳужжатлари:
-
Танлов ҳужжатларида назарда тутилган квалификацион ҳужжатлар;
-
Тижорат (нарх) таклифи
Таклифларни қабул қилиш манзили
Қоғоз шаклида: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 8-уй.
Электрон шаклда: tender_markaz@mail.ru
Қўшимча маълумот
Танлов ҳужжатлари, техник топшириқ ва шартнома лойиҳаси мазкур эълонга илова қилинади.
Буюртмачи:
“Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази" МЧЖ.
