Иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари
2026-08-24 09:00:00 / Вазирлик янгиликлари
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қоннуннинг 37-моддаси ("б" ва "е" бандлари)га кўра, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қуйидагилар қўшиб ҳисобланади:
- ҳарбий хизматни ўташ, шунингдек давлат хавфсизлик органлари, Миллий гвардия ва ички ишлар органларидаги хизмат;
- олий таълим муассасаларида, аспирантура, докторантура ва бошқа илмий босқичларда кундузги таълим олиш (жумладан, хорижда ўқиш).
ЭСЛАТМА!
Олий таълимда ўқиган давр иш стажига қўшилиши учун камида 7 йил умумий иш стажи бўлиши шарт.
