Боғбоннинг йиллик даромади 400 млн сўмга етди
2026-08-24 17:10:00 / ОАВ биз ҳақимизда
Фарғона вилояти Қувасой шаҳри Боғбон маҳалласида яшовчи тадбиркор-агроном Асомиддин Солиев самарасизлашган гилос боғи ўрнида маймунжон етиштириб, ўзига хос тажриба яратди.
Эндиликда у нафақат ҳосил йиғиштирмоқда, балки сифатли кўчатлар етиштириб, янги маймунжон боғларини барпо этишга ва аҳоли даромадларини оширишга ҳисса қўшмоқда.
