Ходимнинг ҳаёти ва саломатлиги — ҳимоя остида!
2026-08-25 09:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Иш берувчи ходимни соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган ишга қабул қилмаслиги ёки бундай ишга ўтказмаслиги шарт.
Агар иш хавфли бўлса, ходим бу ҳақда олдиндан огоҳлантирилади.
Иш жараёнида ходимнинг ҳаёти ёки саломатлигига хавф туғилса, у ушбу ишни бажаришдан бош тортишга ҳақли. Хавф бартараф этилгунига қадар ходим ишни бажармаса ҳам ўртача иш ҳақи сақланади.
