Сунъий интеллектга ҳам устоз кераклигини билармидингиз?
2026-08-14 11:40:00 / Вазирлик янгиликлари
#Келажак_касблари
AI МУРАББИЙ
AI мураббий — сунъий интеллектни «ўқитиш», унинг жавобларини текшириш ва хатоларини аниқлаш билан шуғулланувчи мутахассис.
У нима иш қилади?
AI берган жавобларни баҳолайди, турли топшириқлар орқали уни синовдан ўтказади ва моделнинг инсонлар билан янада тўғри ва самарали мулоқот қилишига ёрдам беради.
Бу касб кимлар учун мос?
Агар сиз:
- таҳлил қилишни яхши кўрсангиз;
- тилларга қизиқсангиз;
- майда деталларга эътиборли бўлсангиз;
- технологиялар билан ишлашни истасангиз —
бу касб сиз учун қизиқ бўлиши мумкин.
Нимани ўрганиш керак?
Танқидий фикрлаш, рақамли саводхонлик, муҳаррирлик билим-маҳорати ва AI воситаларидан фойдаланиш кўникмаси.
Сунъий интеллект ривожланган сари уни назорат қиладиган, баҳолайдиган ва такомиллаштирадиган мутахассисларга ҳам эҳтиёж ортиб боради.
