Ўзбекистон–Хитой: аграр соҳада ҳамкорликнинг янги босқичи
2026-08-17 15:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Тошкент давлат аграр университетида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамкорлигида Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалиги университети делегацияси иштирокида «Ўзбекистонда маккажўхори етиштиришнинг амалий технологиялари ва аграр соҳа бўйича малакали кадрларни тайёрлаш дастури»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда томонлар аграр соҳада кадрлар салоҳиятини ошириш, замонавий технологияларни ўрганиш ва Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалаларига тўхталдилар.
Дастур доирасида маккажўхори етиштириш, сувни тежовчи суғориш, тупроқ унумдорлигини ошириш, механизация ва бошқа замонавий агротехнологиялар бўйича назарий ҳамда амалий машғулотлар ўтказилади.
Мазкур тадбирда 40 нафар ўзбек уста-деҳқонлари ҳам қатнашмоқда. Улар олган билим ва тажрибаларини ўз ҳудудларида амалиётга татбиқ этади.





