Таълим усталари учун рағбатлантириладиган сўровнома
2026-08-14 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Ваучер тизимидаги касбий йўналишлар ўқув дастурларини такомиллаштиришда Сизнинг фикрингиз муҳим!
Ваучер тизими асосида ташкил этилаётган касбий йўналишларнинг ўқув дастурларини меҳнат бозори талабларига янада мослаштириш ва таълим сифатини ошириш мақсадида таълим усталари учун ушбу сўровнома ўтказилмоқда.
Сизнинг касбий тажрибангиз, асосли фикр ва амалий таклифларингиз ўқув дастурларини такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга.
Энг сифатли ва амалий аҳамиятга эга таклифлар муносиб совғалар билан рағбатлантирилади!
Сўровномада фаол иштирок этиб, ўз фикр ва таклифларингизни билдиринг!
