Ходимларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш
2026-08-11 09:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Меҳнат кодексининг 178-моддасига кўра, иш берувчи ходим маълумотларини фақат қонун асосида сақлаши ва улардан фойдаланиши мумкин.
Иш берувчи қуйидагиларга қатъий риоя қилиши шарт:
✔️Маълумотларни ходим розилигисиз учинчи шахсга бермаслик;
✔️Уларни тижорат мақсадида ишлатмаслик;
✔️Фақат ваколатли шахсларга кириш ҳуқуқини бериш;
✔️Соғлиқ ҳолати бўйича фақат ишга алоқадор маълумотни сўраш;
✔️Ходимларнинг вакилларига фақат зарур маълумотларни тақдим этиш.
Бу қоидалар ходимларнинг махфийлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
