❓ Савол: Ўзининг хабарисиз бирор МЧЖга ишга киритилган фуқаро: «Менга бепул иш стажи ёзиляпти, пенсия жамғармамга пул тушяпти» — деб ўйлаши мумкин.
2026-08-05 11:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Аслида-чи? Бу фуқаро учун қандай хавф-хатарларни келтириб чиқаради?
✅ Жавоб: Агар сизнинг хабарингиз ва розилигингизсиз маълумотларингиз Ягона миллий меҳнат тизимига «ишлаяпти» деб киритилган бўлса, бу жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Жумладан:
▪️ ишсиз сифатида рўйхатдан ўтишда муаммо юзага келиши;
▪️ ижтимоий нафақа ва имтиёзлар олишга таъсир қилиши;
▪️ солиқ ва даромад маълумотларида номувофиқлик пайдо бўлиши;
▪️ меҳнат фаолияти, пенсия стажи ва бадаллар бўйича тушунмовчиликлар келиб чиқиши мумкин.
👉 Тизимда «ишлаяпти» деган ёзув — пенсия жамғармасига пул тушяпти ёки ҳақиқий иш стажи ҳисобланмоқда, дегани эмас.
📞 Бундай муаммоли вазиятларга дуч келсангиз, қуйидаги манзилга мурожаат қилинг!
