«Меҳнат кодексига шарҳ» лойиҳаси тақдимоти
2026-07-22 12:00:00 / Вазирлик янгиликлари

☑️ Форум доирасида меҳнат қонунчилигини кенг жамоатчилик учун янада очиқ ва тушунарли қилишга қаратилган «Меҳнат кодексига шарҳ» электрон лойиҳаси тақдим этилди.
☑️ Сессияда лойиҳани яратишдан кўзланган мақсад, унинг амалий аҳамияти ҳамда электрон платформанинг функционал имкониятлари намойиш этилди.
☑️ Лойиҳа Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигининг молиявий кўмагида ишлаб чиқилган.
📘 Электрон платформа Меҳнат кодекси нормаларини содда ва тушунарли шарҳлаш, қонунчиликка киритилаётган ўзгартишларни тезкор ёритиш ҳамда меҳнат муносабатлари иштирокчиларининг ҳуқуқий билими ва маданиятини оширишга хизмат қилади.
🤝 Сессияда меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассислар ҳамда форум иштирокчилари лойиҳа юзасидан фикр алмашиб, унинг амалий аҳамиятини муҳокама қилмоқда.
Қуйидаги ҳавола орқали шарҳдан фойдаланишингиз мумкин:
➡️ e-kodeks.u




