Форум давом этмоқда: «Инновацион HR бошқаруви»
2026-07-22 11:00:00 / Вазирлик янгиликлари

☑️ Форум доирасида инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги замонавий ёндашувлар, рақамли трансформация ва халқаро тажрибага бағишланган «Инновацион HR бошқаруви» панель сессияси бўлиб ўтмоқда.
☑️ Сессияда «HR-ўқув» платформасининг мақсади ва функционал имкониятлари, Ўзбекистонда CIPD халқаро стандартларини жорий этиш истиқболлари ҳамда HR соҳасида рақамли технологиялар ва сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
☑️ Хусусан, давлат хизматчилари фаолиятини самарадорлик асосида баҳолаш механизмлари, бизнеснинг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжи, ходимларни танлаш ва бошқаришда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш, шунингдек, меҳнат бозоридаги кўникмалар танқислигини бартараф этиш бўйича илғор тажриба ва амалий ечимлар тақдим этилмоқд


