Бухгалтерия ва солиқ йўналишида иш қидиряпсизми?
2026-07-09 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари
#Вакансия
Бухгалтерия ва солиқ йўналишида иш қидиряпсизми? Сиз учун бўш иш ўринлари мавжуд!
Бугунги кунда бухгалтерия, молия ва солиқ ҳисоби йўналишидаги мутахассисларга меҳнат бозорида талаб юқори.
Осон Иш платформасида бухгалтерия ва солиқ ҳисоби йўналишлари бўйича турли ҳудудларда жойлашган кўплаб вакансиялар эълон қилинган.
Қуйидаги мутахассисликлар бўйича иш ўринлари мавжуд:
🔹 бухгалтер;
🔹 бош бухгалтер;
🔹 ёрдамчи бухгалтер;
🔹 солиқ ҳисоби бўйича бухгалтер;
🔹 солиқ инспектори;
🔹 иқтисодчи;
🔹 молиячи ва бошқа йўналишлар.
Вакансиялар билан танишинг, тажрибангиз ва малакангизга мос ишни танланг ҳамда иш берувчи билан бевосита боғланинг.
