Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари учун янги имкониятлар
2026-07-10 13:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда "Ўзбекистонда томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларининг иқтисодий салоҳияти ва самарадорлигини мустаҳкамлаш" лойиҳасини амалга оширмоқда.
Лойиҳа томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларининг даромадларини ошириш, қишлоқ жойларда бандлик имкониятларини кенгайтириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган.
Лойиҳа Тошкент, Самарқанд ва Андижон вилоятларида амалга оширилади. Дастлабки тадбирлар 8–14 июл кунлари Тошкент вилоятида ўтказилмоқда.
Ушбу тадбирлар доирасида деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари, фермерлар, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчилар, кооператив раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда бошқа маҳаллий иштирокчилар учун кооперацияни ривожлантириш имкониятлари бўйича ахборот-тушунтириш учрашувлари ва ўқув семинарлар ташкил этилмоқда.
