Қўзиқориндан 100 млн даромад
2026-07-09 13:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Гулистон туманининг Мевазор маҳалласида истиқомат қилувчи Наргиза Тожиқулова томорқасининг 2 сотих майдонида иссиқхона барпо этиб, қўзиқорин етиштиришни йўлга қўйди.
Тадбиркорнинг бу саъй-ҳаракати "Энг намунали ва инновацион лойиҳа" сифатида қўллаб-қувватланиб, ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан субсидия олишига кўмаклашилди.
Қўзиқориндан йилига 100–120 миллион сўм даромад топишни кўзлаган тадбиркор, эндиликда иссиқхонасини қуёш панели ҳамда замонавий суғориш тизими билан жиҳозлаб, имкониятларини янада кенгайтирмоқчи.
Батафсил видео лавҳада
