Давлат фуқаролик хизматчилари қандай рағбатлантирилади?
2026-07-09 09:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Давлат фуқаролик хизматчисини рағбатлантириш давлат органлари раҳбарлари томонидан ёки уларнинг тавсиясига кўра амалга оширилади.
Рағбатлантиришда қуйидагилар эътиборга олинади:
✔️Ой, чорак, ярим йил ёки йил якунлари ҳисобида фаолиятидаги энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажарганлиги ва ошириб бажарганлиги;
✔️Ўта муҳим вазифаларни бажарганлиги;
✔️Фаолиятида эришилган юқори натижалар, зиммасига юкланган вазифанинг мураккаблиги ва муҳимлиги;
✔️Байрам кунлари, юбилейлар, нишонланадиган саналар ва пенсияга чиқиш муносабати билан.
Батафсил
