Ўз бизнесингизни бошламоқчисиз, аммо маблағ етмаяптими?
2026-07-08 11:00:00 / Вазирлик янгиликлари

#Имтиёз
"Ижтимоий реестр"га киритилган фуқаролар учун 20 млн 600 минг сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади. Ссуда — қайтариладиган ёрдам ҳисобланади. Фуқарога нақд пул эмас, тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун зарур асбоб-ускуна берилади.
Асбоб-ускуналар рўйхати билан бу ерда танишинг.
Муддати: 6 ойдан 3 йилгача.
Ариза бериш: online-mahalla.uz
Асбоб-ускунани танлаш: smart-market.uz орқали.
Жараён якунлангач, танланган асбоб-ускуналар бир неча кун ичида фуқарога етказиб берилади.
Батафсил маълумот: (71) 238-69-00, ички рақам: 3359
