Миришкорда чорвачилик юқори даромад келтирмоқда
2026-07-06 15:40:00 / Вазирлик янгиликлари
#Қашқадарё_вилояти
Миришкор туманидаги Ободон ва Айзобод маҳаллаларининг асосий драйвери – чорвачилик. Ёш тадбиркор Санжар Йўлдошбоев ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан имтиёзли кредит олиб, чорвачилик фаолиятини кенгайтирди. Бугунги кунда у 5 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаган. Ойлик даромади 40–50 млн сўм.
Яна бир тадбиркор — Хайрулло Рўзиев эса йирик шохли мол гўшти савдосини йўлга қўйиб, маҳалладошларига ҳафтасига 1 тоннагача гўшт маҳсулотини етказиб бермоқда. Ўз навбатида, 20 кишининг бандлигини таъминлаган.
Ҳоким ёрдамчилари кўмагида амалга оширилаётган бу каби лойиҳалар жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва оилалар даромадини оширишда муҳим ўрин тутмоқда.
Батафсил видео-лавҳада
