Поп туманида 107 гектар майдонда замонавий интенсив боғ барпо этилди
2026-07-06 17:30:00 / Вазирлик янгиликлари
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида аҳоли бандлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги кооперацияларини ривожлантириш мақсадида Наманган вилоятининг Поп туманида 107 гектар майдонда саноатлаштирилган интенсив боғ ташкил этилди.
Лойиҳа доирасида хориждан келтирилган юқори ҳосилдорликка эга, экспортбоп 60 мингга яқин мевали кўчат экилди:
- Ўрик – 32 990 туп (50 гектар);
- Шафтоли – 16 989 туп (26 гектар);
- Гилос – 9 591 туп (15 гектар).
Мазкур лойиҳа қишлоқ хўжалигида замонавий боғдорчиликни ривожлантириш билан бирга, янги иш ўринлари яратиш ва ҳудуд аҳолиси даромадларини оширишга хизмат қилади.
