Рақамли эгизак (Digital Twin) мутахассиси
2026-07-03 17:25:00 / Вазирлик янгиликлари

#КелажакКасблари
Корхона, завод, шаҳар ёки бошқа объектларнинг виртуал нусхасини яратадиган ва уни реал вақт маълумотлари асосида бошқарадиган мутахассис.
Нималар қилади?
▫️Рақамли модел яратади;
▫️Сенсор маълумотларини таҳлил қилади;
▫️Носозликларни олдиндан аниқлайди;
▫️Самарадорликни оширишга ёрдам беради.
Қандай билимлар керак?
- Муҳандислик
- Дастурлаш
- Маълумотлар таҳлили
- IoT ва сунъий интеллект
- 3D моделлаштириш
Нега муҳим?
"Ақлли" заводлар, шаҳарлар ва замонавий ишлаб чиқариш ривожланиши билан ушбу касбга талаб тобора ортмоқда.
Математика, физика ва дастурлашни бугундан ўрганишни бошланг — келажак касблари айнан шу билимлардан бошланади.
