Норпайда сайёр қабул: ҳар бир мурожаат эътиборда
2026-07-04 11:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева томонидан аҳоли мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш мақсадида Норпай туманида сайёр қабул ўтказилди. Мазкур қабул давомида мурожаатчиларнинг бандлик, иш ҳақларини ундириш, касбга ўқитиш, имтиёзли кредит ва ссудалар ажратилиши билан боғлиқ муаммолари назоратга олинди ва ижобий ҳал этилди.
Бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш, уларнинг турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.



