Сенатнинг 54-ялпи мажлисида “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги "Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
2024-07-10 15:40:00 / Вазирлик янгиликлари

Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали ушбу ҳужжатни ва қолаверса соҳани такомиллаштириш мақсад қилинган.
Ҳужжат билан соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида иш берувчининг бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларнинг электрон шаклда юбориш шартлари белгиланмоқда.
Шунингдек, Қонунда ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш мезонлари аниқ белгилаб берилаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси билан ўзаро мувофиқлаштирилаётганлиги келгусида ишчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни яна-да кучайтиришга хизмат қилади.
Муҳокамалар якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.




