Конвенсия ратификация қилинди
2024-06-20 17:40:00 / Вазирлик янгиликлари
Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг Ишлаётган эркаклар ва аёллар учун тенг муносабатлар ва тенг имкониятлар: оилавий мажбуриятларга эга ходимлар тўғрисидаги 156-сонли Конвенсиясини (Женева, 1981-йил 23-июн) ратификация қилди.
2024-йил 19-июн куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Конвенсияни ратификация қилиш тўғрисидаги (ЎРҚ-932-сон) Қонун имзоланди.
Конвенсияда қуйидаги талаблар мавжуд:
▪️оилавий мажбуриятли ходимлар: эркак ва аёл ходимлар учун муомала ва имконият тенглиги;
▪️оилавий мажбуриятли ходимларга ўқитиш ва касбга йўналтириш, меҳнат фаолиятини бошлаш ёки давом эттириши ва ушбу мажбуриятлар билан боғлиқ ҳолда ишдан бўшатилгандан кейин уни қайта тиклашлари учун тегишли чоралар кўрилиши;
▪️оилавий мажбуриятли ходимлар ўзларининг ишни эркин танлаш ҳуқуқидан фойдаланиш, уларнинг бандлик ва ижтимоий таъминот шароитлари бўйича эҳтиёжлари ҳисобга олиш;
▪️маҳаллий даражада тадбирларни режалаштиришда оилавий мажбуриятли ходимларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олиш, болаларни парвариш қилиш ва оилага ёрдам кўрсатиш бўйича муассасалар ва хизматлар каби давлат ёки хусусий ижтимоий хизматларни ривожлантириш;
▪️ҳар бир давлатнинг ваколатли органлари эркак ва аёл ходимларга тенг муносабат ва тенг имкониятлар тамойили ҳамда оилавий мажбуриятли ходимларнинг муаммоларини кенг жамоатчиликка тушунтиришга кўмаклашиш мақсадида ахборот ва таълимни ривожлантиришни рағбатлантириш, шунингдек ушбу муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадиган жамоатчилик фикрини рағбатлантириш бўйича тегишли чораларни кўриш.
Маълумот учун, мазкур конвенсия 45 та давлат томонидан ратификация қилинган.
