Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида тиббиёт йўналишидаги алоқалар тобора мустаҳкамланиб боряпти
2025-07-10 11:00:00 / Янгиликлар
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида тиббиёт йўналишидаги алоқалар тобора мустаҳкамланиб боряпти. Бу эса ҳудудларда ҳам ўз ифодасини топаётганлиги эътиборга молик.
Хусусан, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Кёнгги провинцияси соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртасидаги ўзаро келишувга мувофиқ, 30 нафардан зиёд кореялик юқори малакали мутахассислар юртимизда бўлди.
Ташриф дастурига кўра, меҳмонлар вилоятда жойлашган бир қатор тиббиёт муассасалари фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда “Ўзбекистон-Корея – 2025” халқаро анжуманида иштирок этди.
"O'zbekiston 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
