Андижон давлат тиббиёт институти — мамлакатимиздаги энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири
2025-05-02 16:25:00 / Янгиликлар
Бугунги кунда ушбу ўқув юртида 11 минг нафардан зиёд талаба таҳсил олиб, уларнинг 1000 нафарини Россия, Ҳиндистон, Покистон, Корея, Қозоғистон каби мамлакатлардан келган ёшлар ташкил этади.
Куни кеча институт ташкил этилган сана муносабати билан бир қатор илмий-амалий ва маданий тадбирлар бўлиб ўтди.
Жумладан, “Анатомия ва гистология” бўйича II нуфузли олимпиада ҳамда “Профилактик тиббиётда илғор инновацион технологияларни қўллаш” мавзусидаги халқаро конференцияда юртимиз билан бирга, кўплаб хорижий давлатлардан соҳанинг етук мутахассислари, олимлар ва талабалар иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Президентимиз шу йил апрель ойида мазкур вилоятга қилган ташрифи давомида тиббиётда Андижон брендини яратиш бўйича барча имкониятлар борлигини таъкидлаб, ушбу институтга университет мақоми берилишини маълум қилган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
