Тест синовлари 14 июлдан бошланади, мандат 22 августга қадар эълон қилиниши кутилмоқда
2024-06-27 15:30:00 / Янгиликлар
2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2024 йил 14 июлдан 28 июль кунига қадар ўтказилиши режалаштирилган.

Имтиҳонлар 28 июлда якунланади ҳамда 30 июлдан бошлаб 15 кун йўналиш танлаш имконияти яратилади.
13 августда (шу куни ҳам танлаш мумкин бўлади) ушбу муддат якунланади.
7 кунлик муддатдан сўнг мандат ҳисобланади ҳамда 21-22 августда мандат эълон қилиниши режалаштирилган.
