Индонезия делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди
2025-05-07 21:10:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашув давомида Индонезия томони Ўзбекистоннинг давлат молиясини бошқариш, солиқ маъмурчилиги ва бюджет тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ва соҳасидаги тажрибасига чуқур қизиқиш билдирди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари давлат бюджети тузилиши, маблағларни тақсимлаш механизмлари, шунингдек, молиялаштириш соҳасидаги устуворликлар ҳамда бюджет жараёнларининг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар, фискал сиёсат, шунингдек, Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирилди. Шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида давлат молияси соҳасида тажриба алмашишга келишиб олинди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати




