Хатирчида тадбиркор аёллар билан очиқ мулоқот
2026-04-11 10:00:00 / Янгиликлар
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Хатирчи туманида тадбиркор аёллар билан учрашди.

Хатирчида тадбиркор аёллар билан очиқ мулоқот
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Хатирчи туманида тадбиркор аёллар билан учрашди.
Педагогика техникумида бўлиб ўтган мулоқотда раис аёлларнинг ҳаёти, фаолияти ва муаммолари билан яқиндан танишиб, улар билан юзма-юз суҳбатлашди.
Учрашув давомида бугунги кунда хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида сўз юритилди. Энг муҳими, аёлларнинг фикрлари тингланиб, уларнинг ташаббус ва таклифларига алоҳида эътибор қаратилди.




