Матбуот хизмати ҳақида
Хатирчи туман ҳокимлиги Матбуот-хизмати
Нематов Зоҳиджон Обиджон ўғли - Хатирчи тумани ҳокимилиги Ахборот хизмати раҳбари – давлат тили бўйича маслаҳатчиси.
Бўлим иши ҳокимлик ва унга ҳисобдор идораларнинг фаолиятини, Хатирчи туманида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ёритишга ҳамда жамоатчилик билан алоқаларни ўрнатиш ва ташкилотнинг медиа бўшлиғида тўғри ўрин эгаллашига қаратилган.
Матбуот хизматининг устувор вазифаларига қуйидагилар киради:
1)Расмий веб-сайт, оммавий ахборот воситалари, телеграм-канал, Фаcебоок саҳифаси, ҳамда бошқа ахборот манбалари, шу жумладан, матбуот анжуманлари, брифинг ва пресс-турларни ташкил қилиш орқали ҳокимият фаолияти ҳақидаги ахборотларни мунтазам, тўлиқ ва ўз вақтида бериб бориш;
2) ОАВ билан ўзаро фаолиятни ташкил қилиш, ўтказилаётган тадбирлар, қабул қилинаётган ҳужжатлар ва ҳокимлик фаолиятига оид бошқа сўралган маълумотларни тақдим қилиш;
3) Ахборот бўшлиғининг мониторинг ва таҳлилини олиб бориш, жамиятда кенг муҳокама қилинаётган шаҳардаги воқеа-ҳодисалар ва мавзуларга муносабат билдириш.
4) Туман ҳокимлигининг (https://gov.uz/oz/xatirchi) расмий веб-сайтига маълумотлар жамлаш, киритиш ва янгилаш учун маъсул.
Телефон: 94-480-81-12
Электрон почта: xatirchi@nv.uz
Телеграм-канал: https://t.me/Xatirchi_tuman_hokimligi
