Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Хатирчи туманига ташриф буюрди
2026-04-11 10:00:00 / Янгиликлар
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Алимджановна Тешабоева Хатирчи туманига ташриф буюрди.

📚 Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Хатирчи туманига ташриф буюрди
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Алимджановна Тешабоева Хатирчи туманига ташриф буюрди.
Туман ҳокими Умиджон Адизов меҳмонлар билан ахборот-кутубхона маркази учун барпо этилаётган янги бино ҳудудида учрашув ўтказди.
📍 Ташриф давомида туман марказида қурилаётган замонавий ахборот-кутубхона маркази биносининг қурилиш жараёни билан яқиндан таништирилди.
📖 Умида Алимджановна туманда китобхонлар учун яратилган ва яратилаётган шароитларни эътироф этиб, ҳали туманимизни тарк этмасдан туриб, ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам бу борадаги ижобий фикрларини билдириб ўтди.
🌟 Хатирчи туманида китобхонликни ривожлантириш ва замонавий кутубхона инфратузилмасини яратиш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.



