МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ
2026-04-11 09:00:00 / Янгиликлар
Хатирчи тумани “Галабек” МФЙда ишсиз ҳамда “Ижтимоий ҳимоя реестри”да турган фуқаролар, шунингдек таълим муассасаларини тамомлаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ
Хатирчи тумани “Галабек” МФЙда ишсиз ҳамда “Ижтимоий ҳимоя реестри”да турган фуқаролар, шунингдек таълим муассасаларини тамомлаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Маҳкамова, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Л. Хайруллаев иштирок этди.
👨💼Мазкур ярмаркада вилоят ва туман миқёсидаги жами 46 та корхона ва ташкилотлар, шунингдек хусусий сектор вакиллари иштирок этиб, ўзларидаги 354 та бўш иш ўринларини таклиф қилди. Иштирокчилар томонидан меҳнат шароитлари ҳамда ишлаб чиқариш фаолиятига оид кўргазмали материаллар ҳам тақдим этилди.
✨Жумладан, энг кўп бўш иш ўринлари билан Хатирчи туманиги мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари — 55 та, кичик саноат зонасидаги ишлаб чиқариш корхоналар — 160 та иш ўрни билан қатнашди.
💎Ярмарка давомида жами 130 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этди. Шундан 34 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
✅Шунингдек, тадбир давомида 30 нафардан ортиқ иш қидирувчи фуқароларга бандлик, меҳнат муносабатлари ва хорижда ташкил этилган ҳолда ишга жойлашиш масалалари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.




