Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
2026-04-09 11:00:00 / Янгиликлар
Бугун юртимизда буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллуд топган кун кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Хатирчи туманидаги “Қўрғонча” маҳалласида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Бугун юртимизда буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллуд топган кун кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Хатирчи туманидаги “Қўрғонча” маҳалласида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокимлиги, Маданият бўлими, Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Туман ҳокими Умиджон Адизов сўзга чиқиб, Соҳибқирон бобомизнинг “Адолат – давлатнинг асосидир” тамойили бугунги давлат сиёсатининг ҳам бош мезони эканлигини, улуғ сиймонинг ҳаёт йўли ёшлар учун юксак жасорат ва ватанпарварлик мактаби бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.
ИЖОД АҲИЛИГА ЭҲТИРОМ
Байрам тадбирлари доирасида туман ҳокими Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Худойберди Мамадиёров хонадонида бўлди.
Маълумот ўрнида, Х. Мамадиёров узоқ йиллар давомида Амир Темур ҳаёти ва фаолиятини чуқур тадқиқ этиб, бу борада бир қанча салмоқли асарлар яратган ижодкордир.




