Хатирчида мурожаатлар ижроси таҳлил қилинди
2026-04-07 09:00:00 / Мажлислар
Хатирчи тумани ҳокими Умиджон Адизов раҳбарлигида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолатига бағишланган ишчи йиғилиш ўтказилди.

📢 Хатирчида мурожаатлар ижроси таҳлил қилинди
Хатирчи тумани ҳокими Умиджон Адизов раҳбарлигида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолатига бағишланган ишчи йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Асосий масалалар:
✅ Келиб тушган мурожаатларнинг ҳал этилиш даражаси;
✅ Муддатидан ўтган аризалар таҳлили ва ижро интизоми;
✅ Муаммоларни жойида ўрганиш ва ижобий ҳал этиш.
Туман ҳокими мурожаатларга юзаки ёндашаётган масъулларни қатъий огоҳлантириб, ҳар бир масала бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.
Мақсад — аҳоли муаммоларини тезкор ва сифатли ҳал этиш.
✍️ ХАТИРЧИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ



