Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Хатирчи туманида
2026-03-28 10:00:00 / Янгиликлар

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Хатирчи туманида бўлиб, туман ҳудудидан ўтувчи Оқдарё қирғоқларининг 1,2 километр ҳудудини мустаҳкамлаш, атрофларини ободонлаштириш, пиёдалар йўлакчаларини қуриш орқали ташкил этилаётган “яшил” сайилгоҳ лойиҳаси асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Маълумот учун: Биринчи босқичда “Драйвер” лойиҳа сифатида 5,9 млрд. сўм маблағ ажратилиб, дарё қирғоқлари мустаҳкамлаш, кўча чироқлари ва фаввора ўрнатиш, 1,2 км узунликдаги кўчани ва атрофини ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
2-босқичда эса 8,1 млрд. сўм маблағ ажратилиб, дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш, кўча чироқлари ва ўриндиқлар ўрнатиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳозирда 19 та лотда ер майдонлари онлайн аукцион платформаси орқали савдога чиқарилиб, ғолиблар аниқланиб, қурилиш ишлари бажарилмоқда.




