Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2026-02-27 14:55:00 / Мажлислар
Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг ХИХ сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман ҳокими Умиджон Адизов иштирок этди.

Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг ХИХ сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман ҳокими Умиджон Адизов иштирок этди.
🗂 Сессия кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олди:
1️⃣ Хатирчи тумани маҳаллий буджетининг 2026-йил бошига аниқланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан харажатларни молиялаштириш тўғрисида.
2️⃣ Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2025-йилда амалга оширилган ишлар натижадорлиги ҳамда 2026-йилда бажарилиши белгиланган устувор вазифалар тўғрисида.
3️⃣ Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
4️⃣ Ижтимоий реестрда рўйхатда турган И-гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлмаган оилалар хонадонларини таъмирлаш орқали энергия самарадорлигини ошириш ижтимоий лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида.
5️⃣ Хатирчи туманидаги кўп квартирали уйларнинг туташ ҳудудларида “Яшил боғлар” ташкил этиш бўйича давлат буджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни амалга ошириш тўғрисида.
Сессия давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан масъуллар ҳисоботлари тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.




