РАМАЗОН — МЕҲР-МУРУВВАТ, АҲИЛЛИК ВА ШУКРОНАЛИК ОЙИ
2026-02-27 09:00:00 / Янгиликлар
✨ Муборак Рамазон ойи муносабати билан Хатирчи туманида кенг кўламли хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда. Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари йўлга қўйилган.

РАМАЗОН — МЕҲР-МУРУВВАТ, АҲИЛЛИК ВА ШУКРОНАЛИК ОЙИ
✨ Муборак Рамазон ойи муносабати билан Хатирчи туманида кенг кўламли хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда. Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари йўлга қўйилган.
✨ Жумладан, Рамазон ойи давомида эҳтиёжманд фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда, ифторликлар ташкил этилмоқда ҳамда моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Ушбу эзгу ташаббуслар инсон қадрини улуғлаш, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
✨ Саховат ва бағрикенглик айёми бўлган Рамазон ойида кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик фуқароларга руҳий далда бериб, қалбларда эзгулик ва умид туйғуларини янада мустаҳкамламоқда.
🌙 Рамазон — яхшилик ва саховат ойидир. Хатирчи туманида бу муборак ой эзгу амаллар билан муносиб тарзда ўтказилмоқда.


