Ҳоким ва ўқув марказлари раҳбарлари ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди
2025-12-04 14:30:00 / Матбуот анжуманлари
Хатирчи туман ҳокими Умиджон Адизов раҳбарлигида тумандаги ўқув марказлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда туманимизда хусусий таълим фаолиятини ривожлантириш ва ўқув марказлари учун яратилаётган янги имкониятлар муҳокама қилинди.

🎓 Учрашувда қайд этилган асосий масалалар:
✅ Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан нодавлат таълим сектори учун белгиланган қўшимча имтиёз ва енгилликлар ҳақида маълумот берилди.
✅ 12–13-декабр кунлари бўлиб ўтадиган Ўқув марказлари форумининг мазмуни, унда кўтариладиган ташаббуслар ҳамда кутилётган натижалар атрофлича тушунтирилди.
✅ Форум доирасида ўқув марказлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, сифатли таълим хизматларини йўлга қўйиш, янги лойиҳаларни бошлаш бўйича тавсиялар берилди.
🤝 Учрашув якунида раҳбарлар билан фикр алмашилиб, ўқув марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва ташаббуслар тингланди.
📚 Хатирчида таълим сифати ошса – келажак янада порлоқ бўлади!