"Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!"
2025-12-06 11:00:00 / Янгиликлар
Хатирчи тумани Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

"Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!"
Хатирчи тумани Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Умиджон Адизов иштирок этиб, йиғилганларни ушбу қутлуғ сана билан самимий табриклади. Конституциянинг жамият ҳаётидаги ўрни, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги беқиёс аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, тадбир доирасида илк бор Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлиб, паспорт олиш ҳуқуқига эга бўлган ёшларга тантанали равишда фуқаролик паспортлари топширилди. Ушбу жараён байрамга янада фахр ва қувонч руҳини бағишлади.
Туман маданият бўлими хонанда ва созандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар эса барчага кўтаринки кайфият улашиб, тадбирга байрамона шукуҳ бағишлади.
✍️ ХАТИРЧИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ




