Хатирчи тумани ҳокими Умиджон Адизов Хитойлик инвесторлар билан учрашди
2025-11-20 10:30:00 / Янгиликлар
Бугун Хатирчи тумани ҳокими Умиджон Адизов Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган "Хиншенг Стоне" компанияси инвесторлари билан учрашув ўтказди.

Хатирчи тумани ҳокими Умиджон Адизов Хитойлик инвесторлар билан учрашди
Бугун Хатирчи тумани ҳокими Умиджон Адизов Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган "Хиншенг Стоне" компанияси инвесторлари билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида томонлар туманда амалга оширилиши режалаштирилаётган бир қатор инвестициявий лойиҳалар ҳамда янги иш ўринлари яратиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Ушбу хорижий корхона томонидан қиймати 20 миллион долларлик, гранит тошларини қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш бўйича таклиф берилди.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 200 дан зиёд янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Хатирчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

