“Жаҳолатга қарши маърифат”
2025-11-19 10:00:00 / Янгиликлар
Бугун туман маданият саройида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Бугун туман маданият саройида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
➡️ Тадбирда Навоий вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Элёр Мардонов, Хатирчи тумани ҳокими Умиджон Адизов, ҳоким ўринбосарлари, таълим муассасалари раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар мутасаддилари ҳамда фуқаролар иштирок этишди.
✔️ Тадбир давомида “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати консепсияси” нинг мазмун-моҳияти кенг ёритилди. Шунингдек, мамлакатимизда диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Шундан сўнг вилоят “Тафаккур” тарғибот маркази раҳбари Жонибек Шуҳратов мавзу юзасидан маъруза билан чиқди.
✍️ ХАТИРЧИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

