“ХАТИРЧИ-УЧҚОРА ” ГАЗ ТЎЛДИРИШ ШАХОБЧАСИДА ИШ ҚИЗҒИН
2025-11-05 10:50:00 / Янгиликлар

“ХАТИРЧИ-УЧҚОРА ” ГАЗ ТЎЛДИРИШ ШАХОБЧАСИДА ИШ ҚИЗҒИН
Хатирчи туманида аҳолига суюлтирилган газ “Хатирчи- Учқора” газ тўлдириш шаҳобчаси орқали етказиб берилади. ГТШ сиғими кунлик 40-45 тоннани ташкил этади. Бу ердан туман аҳолисига кунига 18,5 тоннагача бўлган суюлтирилган газ маиший газ баллонларда истеъмолчиларга етказилади.
- Туманимизда суюлтирилган газ истеъмолчилари сони 30 минг 639 тани ташкил этади. ,- дейди ГТШ муҳандиси Илҳом Муқимов. – Кунига газ тўлдириш шахобчамиздан 14-18 тонна атрофида суюлтирилган газ аҳолига етказиб берилади. Бу эса бир кунда 800 тагача хонадонга маиший газ баллонлар билан таъминланишини кўрсатади.
Шаҳобчада ҳам доимий иш қизғин суръатда давом этади. Маиший газ баллонларнинг аввал оғир қолдиғи тўкилиб, кейин суюлтирилган газ билан тўлдирилади. Жараён шаффоф олиб борилади. Бу ерда ҳам ишчи-ходимлар учун керакли шароитлар яратилган.
Туманда газ таъминоти соҳасида олиб борилаётган бу каби ишлар аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан бир маромда таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Маълумот ўрнида келтириш жоиз, жорий йилнинг ўтган окбябр ойида туман истеъмолчиларига 368 тонна, 800 килограмм суюлтирилган газ етказилиши таъминланди.




