ИҲТда атом энергетикасини ривожлантиришда инновациялар ва таълим соҳасининг роли
2024-12-09 17:40:00 / Янгиликлар

Халқаро конференциянинг якуний панел сессияси спикерлари ИҲТ мамлакатларида атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш учун таълим, инновациялар ва технологиялар интеграцияси соҳасидаги асосий устувор йўналишларни муҳокама қилдилар. Асосий эътибор атом энергетикасида илғор технологиялар ва инновацион ечимларни жорий этиш муҳимлигига қаратилди. Иштирокчилар атом энергиясидан фойдаланишнинг хавфсиз ва самарали усулларини илгари суришда илмий ҳамда амалий тадқиқотларнинг аҳамиятини таъкидладилар.
Бундан ташқари, минтақада атом энергетикасини янада барқарор ривожлантириш учун асос бўладиган атом соҳасида ишлаш учун юқори малакали мутахассислар ва кадрларни тайёрлашни таъминлайдиган таълим ташаббусларини кучайтиришга эътибор қаратилди.
Халқаро конференция барқарор ривожланиш учун атом энергиясидан хавфсиз ва самарали фойдаланиш соҳасида билим ва тажриба алмашиш учун катта платформа бўлди.
Конференция соҳа мутахассисларига атом технологияларини жорий этишнинг муваффақиятли амалиётларини алмашиш, уларнинг иқтисодиёт, экология ва жамият фаровонлигига таъсирини муҳокама қилиш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлларини белгилаш учун ноёб имконият берди, бу эса ўз навбатида минтақанинг атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш борасида жаҳон майдонидаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади.






