Атом энергияси барқарор ривожланиш учун
2024-12-09 14:15:00 / Янгиликлар

“Барқарор ривожланишга эришишда ИҲТ мамлакатларида атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишнинг экологик ва ижтимоий жиҳатлари” мавзусида навбатдаги сессияда экспертлар атом энергиясидан фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий ва экологик жиҳатларига, шунингдек ушбу технологияларининг атроф- муҳит ва аҳоли саломатлигига таъсирига эътибор қаратдилар.
Атом энергиясини жамоатчилик томонидан идрок этиш ва фуқароларни хабардор қилишга стратегик ёндашувга алоҳида эътибор қаратилди.
Мутахассислар жамият билан ошкоралик ва очиқ мулоқот ядро технологияларини муваффақиятли жорий этишининг ажралмас элементлари эканлигини таъкидладилар.
Иштирокчилар ядро технологияларининг барқарор ривожланиш учун, айниқса энергия хавфсизлиги, углерод чиқиндиларини камайтириш ва экологик барқарорликни таъминлаш шароитида муҳимлигини таъкидладилар.









