НАУКА 0+ халқаро фестивали 2 ва 3-ноябрь кунлари Тошкентда ўтказилади
2024-11-02 11:00:00 / Янгиликлар

2-3 ноябрь кунлари Тошкентда НАУКА 0+ халқаро фестивали бўлиб ўтади. Бу йилги Фан ва технологиялар ўн йиллигининг асосий тадбири мавзуси - «Атрофимиздаги фан».
НАУКА 0+ фестивали дунёда илм-фанни оммалаштириш соҳасидаги энг йирик маърифий лойиҳалардан биридир.
Тадбир доирасида қуйидагилар бўлиб ўтади:
✅ илмий-оммабоп маърузалар
✅ интерактив кўргазмалар
✅ виртуал лабораториялар
✅ қизиқарли илмий спектакллар
✅ инсоният келажаги ҳақида мунозаралар
✅ фильмлар намойиши
✅ роботлар мусобақаси
✅ викториналар, квестлар ва бошқа кўплаб тадбирлар
💎Ташриф буюрувчилар робот-ит ва сув ости роботини бошқаришда ўз кучларини синаб кўрадилар, шунингдек, тарих, сиёсат, геология ва илмий билимларнинг бошқа соҳаларидаги билимларини текширадилар💎
Тошкентда фестивалнинг ўтказилиш жойлари Тошкент политехника музейи, М.В.Ломоносов номидаги МДУ филиали, Д.И.Менделеев номидаги РХТУ филиали, И.М.Губкин номидаги РДУ нефт ва газ университети филиали, ЎзР ФА Материалшунослик институти, Тошкент кимё-технология институти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва мамлакатнинг бошқа илмий-таълим ташкилотлари бўлади.
Фестивал Алишер Усмановнинг «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси кўмагида ўтказилмоқда.
Фестивалга қандай ташриф буюриш ҳақида - ➡️ сайтда ўқинг https://festivalnauki.uz/
Тавсия этамиз, қизиқарли бўлади!
