Ўзбекистонда “Ўзатом” агентлиги билан биргаликда Аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасининг ҳамкор маслаҳат йиғилиши ўтказилди
2024-10-17 11:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистонда “Ўзатом” агентлигининг аёл-мутахассислари ҳам аъзо бўлган “Ядро саноатидаги аёллар иттифоқи” уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасининг ҳамкор маслаҳат йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон, Россия ва Туркиядан келган эксперт аёллар техника олий ўқув юртларининг талаба қизлари билан ўз мамлакатлари атом саноатини ривожлантиришнинг касбий йўналишлари ҳақида ўртоқлашди.
16 октабр куни Аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси “Ўзатом” агентлиги билан биргаликда Агентлик ва ММФИ Миллий тадқиқот ядро университети Тошкент шаҳридаги филиалида (ММФИ МТЯУ) “Аёллар СТEМда” халқаро мураббийлик сессиясини ўтказди. Тадбирда Ўзбекистон техника олий ўқув юртларининг 100 дан ортиқ талабалари, жумладан ММФИ МТЯУ, Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети филиали ва бошқалар иштирок этди.
Менторлик машғулотларига Россия ва Туркия университетлари талабалари ҳам онлайн тарзда қўшилдилар. Тадбирда “Росатом” давлат корпорацияси, “Ўзатом” агентлиги ва Туркиянинг НУТEC энергетика компанияси вакиллари сўзга чиқди.
"Қувонарлиси шундаки, мамлакатимизда биринчи атом электр станцияси каби лойиҳа қурилишини бутун дунё кузатиб борар экан ва эндиликда ўз қўлларимиз билан хотин-қизларнинг лойиҳани амалга оширишда аёлларнинг иштироки тарихини яратиш учун ноёб имконият яратилганидадир. Шуни ғурур билан таъкидлаш жоизки, бизда аллақачон битта ғишт ўрнатилган бўлиб, бу эса шартномани имзолаш жараёнидир, баъзи ҳамкасблар имзолаш маросимида бевосита қатнашишди ва биз муҳим воқеадан ўрин олдик десам адашмайман. Кейинчалик, ёш авлод билан биргаликда лойиҳанинг халқ манфаати учун ишлаши, тарихда юзимиз муҳрланиб қолиши учун навбатдаги ғиштларини моҳирлик билан қўйишимиз лозим,"- дея қайд этди “Ўзатом” агентлиги Объектларни қуриш лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Камаева Розалия.
Хусусан, ММФИ МТЯУ филиали директори в.ф.ф.н. Юрий Маслов ўзининг табрик сўзида муҳандислик ҳамда техник касбларни, жумладан, атом саноатини танлаган талаба қизларни қўллаб-қувватлаш нуқтаи назаридан бундай тадбирларнинг муҳимлигини таъкидлади.






