Ростов вилояти Ўзбекистонга атом энергетикасини ривожлантиришда ёрдам беришга тайёр
2024-09-26 14:10:00 / Янгиликлар

Бу ҳақда Ростов вилояти губернатори Василий Голубев @SputnikUzbekistan матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда маълум қилди.
Атом электр станциялари учун бутловчи қисмларни, жумладан, кам қувватлиларини етказиб бериш, бундай объектлар хавфсизлигини таъминлаш ва кадрлар тайёрлаш ҳақида гап бормоқда.
“Биринчи ва энг муҳими — бу тайёрланган кадрлар. Ўзбекистонлик ҳамкорларимизга ўқитиш, жумладан, бундай объектларни ишга тушириш, уларнинг хавфсизлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўп ҳолларда аҳолини ташвишга соладиган масалаларда ёрдам бериш учун етарли малака ва тажрибамиз бор”, — деди губернатор.
Бу ҳақда батафсил эксклюзив видеода томоша қилинг.
