ХАЭА Бош конференциясининг иккинчи кунида "Ўзатом" агентлиги раҳбариятининг ХАЭА вакиллари билан учрашуви
2024-09-18 18:05:00 / Янгиликлар

ХАЭА Бош конференциясининг иккинчи кунида "Ўзатом" агентлиги раҳбариятининг ХАЭА ядро фани ва унинг қўлланилиши бўлими бошлиғи Нажат Моҳтар, ХАЭА ядро ва жисмоний хавфсизлик департаментининг ташқи ҳодисалар хавфсизлиги бўлими бошлиғи Паоло Контри, Бош директор ўринбосари - ХАЭА атом энергияси бўлими бошлиғи Михаил Чудаков, шунингдек, ХАЭА Европа транспорт маркази бошлиғи Эве-Кулли Калой ҳамда Манлайжав Гунаажав бошчилигидаги Мўғулистон делегацияси билан ишчи учрашувлари бўлиб ўтди.
Учрашувлар доирасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга оид қатор масалалар муҳокама қилинди.





