Халқаро атом энергияси агентлигининг (ХАЭА) Бош конференцияси 68-сессиясининг биринчи кунида “Ўзатом” агентлиги раҳбариятининг хорижий компаниялар билан учрашувлари
2024-09-17 16:55:00 / Янгиликлар

Халқаро атом энергияси агентлигининг (ХАЭА) Бош конференцияси 68-сессиясининг биринчи кунида “Ўзатом” агентлиги раҳбарияти билан Франциянинг “Framatome” ва “Assystem” компаниялари, Хитой миллий ядро корпорацияси (CNNC), шунингдек, "Росатом" давлат корпорацияси делегацияси билан ишчи учрашувлар бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувларда ядро фани, ядро технологиялари ва уларнинг қўлланилиши борасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболли масалалари муҳокама қилинди. Шунинг билан биргаликда, 68-сессия доирасида “Ўзатом” агентлиги раҳбарининг Ўзбекистонда атом энергияси соҳасида амалга оширилган ишлар ва бу бўйича келажакда режалаштирилган дастурлар тўғрисида тақдимоти ўтказилди.
Бош конференция анъанавий тарзда Вена халқаро марказида (ВИC) бўлиб ўтади ва 20 сентябргача давом этади.
