Суҳбат саволлари
| 1 | Телекоммуникация тармоқларини тартибга солиш агентлигининг асосий вазифаси нима? |
| 2 | Телекоммуникация соҳасида лицензия нима учун берилади? |
| 3 | Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш нима учун керак? |
| 4 | Ўзбекистон Республикасида телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялашда қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий асос ҳисобланади? |
| 5 | Қандай фаолият турлари лицензияланади? |
| 6 | Бир вақтнинг ўзида маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш ва қуришга лицензия ҳамда маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш ва қуриш учун лицензия олиш мумкинми? |
| 7 | Телекоммуникациялар соҳасида лицензиялар неча йил муддатга берилади? |
| 8 | Лицензия учун тўланадиган йиллик давлат божи миқдорлари қайси қонунчилик ҳужжатида белгиланган? |
| 9 | Телекоммуникациялар соҳасида лицензия олиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади? |
| 10 | Лицензия бериш қандай ҳолларда рад этилади? |
| 11 | Лицензия бериш рад этилганда аризани қайта кўриб чиқиш имконияти борми? |
| 12 | Лицензия қайси ҳолларда бекор қилиниши мумкин? |
| 13 | Мавжуд лицензия учун ҳар йиллик давлат божи тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаганда қандай санкциялар қўлланилади? |
| 14 | Лицензия бериш тўғрисида қарор қандай муддатларда қабул қилинади? |
| 15 | Фармонга кўра Агентликнинг молиявий ва ташкилий мустақиллиги нима учун муҳим ҳисобланади? |
| 16 | IP-манзил нима? |
| 17 | Телекоммуникация хизматларининг сифати қандай баҳоланади? |
| 18 | Тармоқларни захиралаш (резервлаштириш) нима учун керак? |
| 19 | Телекоммуникация тармоқлари хавфсизлиги нима? |
| 20 | Телекоммуникация тармоқларини марказлашган бошқаришнинг афзаллиги нимада? |
| 21 | Миллий сегмент деганда нима тушунилади? |
| 22 | Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги қайси ҳужжатга асосан ташкил этилган? |
| 23 | Телекоммуникация тармоқларини ривожлантиришнинг асосий мақсади нима? |
| 24 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-95-сон Фармонига кўра давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган ходим билан меҳнат шартномаси қандай тартибда тузилади? |
| 25 | Давлат хизматига янги кирган ходимлар учун қандай мажбурий ўқув талаби белгиланган? |
| 26 | Миллий кадрлар захирасини шакллантиришдан кўзланган асосий мақсад нима? |
| 27 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-95-сон Фармонида давлат хизматчиларининг касбий компетенцияларини ошириш нима учун мажбурият сифатида белгиланган? |
| 28 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-95-сон Фармонида очиқ танлов механизмларига алоҳида эътибор қаратилишининг сабаби нимада? |
| 29 | Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясида хотин-қизлар улушини ошириш бўйича қандай мақсад белгиланган? |
| 30 | Давлат хизматида «горизонтал» ва «вертикал» карьера ўсиши деганда нима тушунилади? |
| 31 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-95-сон Фармонининг давлат бошқаруви тизимидаги энг муҳим стратегик аҳамияти нимада? |
| 32 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-95-сон Фармони билан давлат фуқаролик хизматида қандай концептуал ёндашув жорий этилди? |
| 33 | Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги қайси ҳужжатга асосан ташкил этилган? |
| 34 | Телекоммуникация тармоқларини ривожлантиришнинг асосий мақсади нима? |
| 35 | «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ телекоммуникациялар соҳасидаги ваколатли давлат органи қайси вазирлик ҳисобланади? |
| 36 | Агентлик қайси ҳокимият органи сифатида фаолият юритади? |
| 37 | Агентлик кимга ҳисобдор? |
| 38 | Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йилдаги 550-сон қарорининг тўлиқ номи қандай? |
| 39 | Телекоммуникация хизматлари сифатини ҳар ой мониторинг қилиш талаби қандай мақсадларга хизмат қилади? |
| 40 | Агентликнинг Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдорлиги ва қарор қабул қилишдаги мустақиллиги ўртасидаги мувозанат қандай таъминланади? |
| 41 | Агентлик томонидан хизматлар сифати мониторинги натижаларининг эълон қилиниши қандай натижа бериши мумкин? |
| 42 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар соҳасида тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2025 йил 21 августдаги ПФ-142-сон Фармонининг узоқ муддатли стратегик аҳамияти нимада? |
| 43 | Провайдер нима? |
| 44 | Трафик нима? |
| 45 | Магистрал тармоқ нима? |
| 46 | Базавий станция нима? |
| 47 | Телекоммуникация тармоқларини марказлашган бошқаришнинг афзаллиги нимада? |
| 48 | Агентликнинг стратегик мақсади нима? |
| 49 | Интернет тезлигини ошириш учун қандай чоралар кўрилади? |
| 50 | 4G ва 5G технологиялари қандай афзалликларга эга? |
| 51 | Миллий телекоммуникация тармоқларининг барқарорлиги нима учун муҳим? |
| 52 | Телекоммуникация тармоқларини тартибга солиш агентлигининг асосий вазифаси нима? |
| 53 | Юридик хизмат ходимлари фаолиятини тартибга солувчи асосий қонун ҳужжатларини санаб беринг. |
| 54 | Юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари. |
| 55 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорига асосан юридик хизмат ходимларига қандай имтиёзлар яратилган? |
| 56 | «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг асосий ғояларини айтиб беринг. |
| 57 | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш босқичларини айтиб беринг. |
| 58 | Юридик хизмат ходимининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқишдаги иштироки. |
| 59 | «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг асосий мазмунини айтиб беринг. |
| 60 | Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг турлари ва шакллари. |
| 61 | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси ва турлари. |
| 62 | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати. |
| 63 | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга расмий шарҳ бериш тартиби. |
| 64 | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш тартиби. |
| 65 | Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи қандай давлат органлари мавжуд? |
| 66 | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси деганда нима тушунилади? |
| 67 | Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳуқуқий ворислик деганда нимани тушунасиз? |
| 68 | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш тартибини айтиб беринг. |
| 69 | Маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти ҳақида гапириб беринг. |
| 70 | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш тартиби. |
| 71 | Гендер-ҳуқуқий экспертиза деганда нимани тушунасиз? |
| 72 | Туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш учун ташкил этилган Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ҳақида нималарни биласиз? |
| 73 | Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали regulation.gov.uzдаги муҳокамаларда иштирок этиш тартибини баён этинг. |
| 74 | Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким томонидан қабул қилинадиган ҳужжатлар ҳамда уларнинг кучга кириши ҳақида айтиб беринг. |
| 75 | Ижтимоий шериклик нима? Унинг давлат-хусусий шерикликдан фарқи нимада? |
| 76 | Парламент назорати деганда нимани тушунасиз? |
| 77 | Электрон ҳукуматнинг асосий вазифалари. |
| 78 | Ҳуқуқий экспертиза нима? |
| 79 | Медиация тушунчасига таъриф беринг. |
| 80 | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини уни қабул қиладиган органга киритиш тартиби. |
| 81 | Ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий нигилизм тушунчаларига таъриф беринг. |
| 82 | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш тартиби ҳақида гапириб беринг. |
| 83 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари нималардан иборат? |
| 84 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг қандай сиёсий ҳуқуқлари белгиланган? |
| 85 | Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати қандай қоида ва нормаларга асосланган? |
| 86 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг қандай шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари белгиланган? |
| 87 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг қандай иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлари белгиланган? |
| 88 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари қандай? |
| 89 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ фуқароларнинг бурчлари нималардан иборат? |
| 90 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ жамиятнинг иқтисодий негизлари нималардан иборат? |
| 91 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши қандай? |
| 92 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини шакллантириш тартиби. |
| 93 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари нималардан иборат? |
| 94 | Қонунларни қабул қилиш ҳамда кучга кириш тартиби. |
| 95 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қўйиладиган талаблар ва сайлаш тартибини айтиб беринг. |
| 96 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий мақоми ва ҳукумат аъзоларини шакллантириш тартиби. |
| 97 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Бош вазирга ишончсизлик вотумини билдириш асослари ва тартиби қандай? |
| 98 | Халқ депутатлари Кенгашларининг ҳамда ҳокимларнинг ваколатлари нималардан иборат? |
| 99 | Фуқаролик жамияти институтлари деганда нимани тушунасиз? |
| 100 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар қандай тартибда киритилади? |
| 101 | Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига кимлар эга? |
| 102 | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қандай ҳужжатлар қабул қилинади? |
| 103 | Ўзбекистон Республикасида сайлов тизимини айтиб беринг. |
| 104 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ молия, пул ва банк тизими ҳақида гапириб беринг. |
| 105 | Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолияти ҳақида гапириб беринг. |
| 106 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ давлат ҳокимиятининг бўлиниш принципи ҳақида гапириб беринг. |
| 107 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ суд тизими ҳақида гапириб беринг. |
| 108 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг вазифалари. |
| 109 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди қандай ишларни амалга оширади? |
| 110 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ прокуратура органлари ва адвокатура қандай вазифаларни амалга оширади? |
| 111 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Марказий сайлов комиссиясини шакллантириш тартиби. |
| 112 | Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ қандай жамоат бирлашмаларини тузиш тақиқланади? |
| 113 | Фуқаролик қонун ҳужжатларининг вақт бўйича амал қилиши. |
| 114 | Юридик шахс тушунчаси ва турлари. Унинг ҳуқуқ лаёқати. |
| 115 | Ашёвий ҳуқуқ нима? Унга нималар киради? |
| 116 | Мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва бекор бўлиш асослари. |
| 117 | Битим тушунчаси, турлари ҳамда шаклларини айтиб беринг. |
| 118 | Битим ва шартномаларнинг фарқли жиҳатларини айтиб беринг. |
| 119 | Даъво муддати тушунчаси. |
| 120 | Эмансипация тушунчаси. |
| 121 | Мажбурият тушунчаси ва мажбуриятнинг тарафлари. |
| 122 | Даъво муддати жорий қилинмайдиган талабларни санаб ўтинг. |
| 123 | Гаров тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари. |
| 124 | Субсидиар жавобгарлик деганда нима тушунилади? |
| 125 | Национализация, реквизиция ҳамда мусодара нима? Уларнинг ўзаро фарқи нимада? |
| 126 | Муаллифлик ҳуқуқи объекти ва унинг турлари. |
| 127 | Фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда муомала лаёқати. |
| 128 | Ходимнинг меҳнат ҳуқуқи ва мажбуриятларига нималар киради? |
| 129 | Меҳнат шартномаси тушунчаси ва тарафлари. |
| 130 | Меҳнат шартномаси қандай шаклда ва қандай муддатга тузилади? |
| 131 | Жамоа шартномаси тузиш тартиби. |
| 132 | Ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати тушунчаси ва у кимларга татбиқ этилмайди? |
| 133 | Қайси сабаблар (асослар) мавжуд бўлганда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли ҳисобланади? |
| 134 | Вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтиш ёки ўтказиш учун устувор ҳуқуқ бериладиган ходимлар тоифалари кимлардан иборат? |
| 135 | Меҳнат шартномасини бекор қилиш юзасидан огоҳлантириш бериш тартиби. |
| 136 | Ходимни ишдан четлаштириш ҳоллари ҳақида гапириб беринг. |
| 137 | Меҳнат шартномасини тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилиш. |
| 138 | Меҳнат қонунчилиги бўйича аёлларга берилган имтиёзлар. |
| 139 | Интизомий жазо чораларининг турлари ва интизомий жазонинг амал қилиш муддати. |
| 140 | Интизомий жазоларни қўллаш тартиби қандай? |
| 141 | Ҳар йилги меҳнат таътили тушунчаси ва турлари. |
| 142 | Меҳнат шартномасини бекор қилиш тушунчаси ва асослари. |
| 143 | Шартномавий муносабатларнинг асосий принциплари. |
| 144 | Хўжалик шартномаси тушунчаси. |
| 145 | Қачон шартнома тузилган ҳисобланади? |
| 146 | Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари, тартиби ҳамда унинг оқибатлари. |
| 147 | Хўжалик шартномасига қўйилган асосий талаблар. |
| 148 | Энергия таъминоти шартномаси деганда нимани тушунасиз? |
| 149 | Оммавий шартнома нима? |
| 150 | Оферта ва акцепт нима? |
| 151 | Оммавий оферта нима? |
| 152 | Шартноманинг шакли. |
| 153 | Маҳсулот етказиб бериш шартномаси ва унинг амал қилиш муддати. |
| 154 | Талабнома билдириш тартиби. |
| 155 | Шартнома шартларини бажармаганлик учун жавобгарлик. |
| 156 | Хўжалик шартномасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби. |
| 157 | Давлат харидлари бўйича харид қилиш тартиб-таомилларининг турларини санаб беринг. |
| 158 | Талабнома билдиришни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари. |
| 159 | Кўчмас мулкни сотиш шартномаси ва унинг шакли. |
| 160 | Корхонани сотиш шартномаси тушунчаси. |
| 161 | Мулк ижараси шартномаси ва унинг объектлари тушунчаси. |
| 162 | Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тушунчаси. |
| 163 | Корхонани ижарага бериш шартномаси тушунчаси. |
| 164 | Лизинг шартномаси, унинг объекти ва субъектлари. |
| 165 | Қурилиш пудрати шартномаси нима? |
| 166 | Давлат харидлари доирасида электрон дўкон орқали қандай товарларни харид қилишга йўл қўйилади? |
| 167 | Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидларини амалга ошириш деганда нимани тушунасиз? |
| 168 | Олди-сотди шартномасининг субъектлари кимлар? |
| 169 | Ҳадя шартномасига таъриф беринг. |
| 170 | Айирбошлаш шартномаси нима? |
| 171 | Давлат харидлари жараёни қандай босқичларни ўз ичига олади? |
| 172 | Давлат бошқарув органларининг шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар соҳасидаги ваколатлари. |
| 173 | Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг асосий вазифалари. |
| 174 | Судларга тегишлилик ва тааллуқлилик тушунчаларини ёритиб беринг. |
| 175 | Ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш асослари (айбсизлик презумпцияси тушунчаси). |
| 176 | Фуқаролик процессуал муомала лаёқати тушунчаси. |
| 177 | Фуқаролик ишларини кўришда даъвонинг баҳоси нималарга асосан белгиланади? |
| 178 | Қандай ҳолатлар бўйича шахс фуқаровий даъвогар деб эътироф этилади? |
| 179 | Фуқаровий даъвогарнинг ҳамда фуқаровий жавобгарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат? |
| 180 | Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркиби. |
| 181 | Қайси ҳолларда фуқаролик суди иш юритишни тўхтатиб туриши шарт? |
| 182 | Фуқаролик процессида аризани кўрмасдан қолдириш асослари. |
| 183 | Фуқаролик ишлари бўйича судда иш юритишни тугатиш асослари ва тартиби. |
| 184 | Қайси ҳолларда фуқаролик ишлари бўйича суд аризани қабул қилишни рад этади? |
| 185 | Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори мазмуни. |
| 186 | Қандай ишлар иқтисодий судларга тааллуқли? |
| 187 | Иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар. |
| 188 | Иқтисодий судга бериладиган даъво аризасининг шакли ва мазмуни. |
| 189 | Иқтисодий суд даъво аризасини қабул қилишни қайси ҳолларда рад этади? |
| 190 | Иқтисодий суд апелляция инстанциясининг ваколатлари ҳамда унинг қарорларининг қонуний кучга кириши. |
| 191 | Иқтисодий судга кассация шикояти (протести) бериш тартиби ва унинг мазмуни. |
| 192 | Судьялик лавозимига номзодларга қўйиладиган талаблар. |
| 193 | Судьяларни сайлаш ва тайинлаш тартиби. |
| 194 | Судьялар дахлсизлиги қандай таъминланади? |
| 195 | Ҳакамлик судлари қандай ишларни кўради? |
| 196 | Кимлар ҳакамлик суди судьяси бўлиши мумкин? |
| 197 | Суднинг ҳал қилув қарорини қабул қилиш жараёнлари ҳақида гапириб беринг. |
| 198 | Суд томонидан кўриб чиқиладиган, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар деганда нималар тушунилади? |
| 199 | Чет эл фуқаролари ва ташкилотларининг қандай фуқаролик процессуал ҳуқуқлари мавжуд? |
| 200 | «Habeas Corpus» институти ҳақида нималарни биласиз? |
